16:55 / 20.05.2020
1 981

МИБ: “Ҳудудий электр тармоқлари” фойдасига Жиззахда ҳам 716 млн. сўм ундирилди

МИБ: “Ҳудудий электр тармоқлари” фойдасига Жиззахда ҳам 716 млн. сўм ундирилди
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 09.03.2018 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор “Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозори” АЖ ҳисобидан Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхораси фойдасига 716 млн. 815 минг сўм зарар ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23,86-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Жиззах марказий дехқон бозори” АЖга тегишли бўлган Жиззах шаҳар, Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган “балиқ савдо” мажмуаси мавжудлиги аниқланиб, “E-Ijro auksion” савдо майдончаси орқали онлайн аукцион савдосига сотувга чиқарилган.
Жорий йилнинг 11 май куни ўтказилган онлайн аукцион савдосида ушбу мажмуа сотилган бўлиб, сотувдан тушган пул маблағидан Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхораси фойдасига ундирилиши лозим бўлган 716 млн. 815 минг сўм зарар тўлиқ қопланиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: “Ҳудудий электр тармоқлари” фойдасига Жиззахда ҳам 716 млн. сўм ундирилди

Жамият янгиликлари