date
views 1 829

Малайзия ширкати Ўзбекистонда ID ва банк карталари ишлаб чиқармоқчи

Малайзия ширкати Ўзбекистонда ID ва банк карталари ишлаб чиқармоқчи
Малайзиянинг Percetekan Nasional Malaysia Berhad (PNMB) компанияси департаменти директори Ахмад Шазали Ўзбекистон элчихонаси вакиллари билан бўлиб ўтган видеоконференцияда 20 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирди, деб хабар беради Дунё АА.

Хусусан, PNMB ID ва банк карталарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида иштирок этишдан манфаатдор. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда шаҳар транспорти учун тўлов тизимига янги технологияларни жорий этишга тайёрлигини билдирди.

PNMB 1888 йилда полиграфия компанияси сифатида ташкил этилган ва ҳозирда нашриёт ва матбаа хизматларини кўрсатишда давом этмоқда, шунингдек хавфсиз босма маҳсулотларни, смарт-карталарни ишлаб чиқаради. У банк, савдо ва транспорт соҳаларида молиявий оптималлаштириш учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш соҳасида ишлайди. Компаниянинг чет элда ўнта филиаллари мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Малайзия ширкати Ўзбекистонда ID ва банк карталари ишлаб чиқармоқчи