date
views 2 231

Божхоначилар “ISUZU”га яширилган 1000 дона “Тропикамид”ни фош қилишди

Божхоначилар “ISUZU”га яширилган 1000 дона “Тропикамид”ни фош қилишди
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосида Ғузор туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Тошкент-Сурхондарё” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро П.П.нинг бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, ушбу автомашина юкхонаси кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 2 дона картон қутиларда умумий қиймати 100 миллион сўмлик жами 500 қутида 1000 дона “Тропикамид 10мг/мл 1%” номли кўз учун томчи дорилари борлиги фош этилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар “ISUZU”га яширилган 1000 дона “Тропикамид”ни фош қилишди