08:15 / 22.05.2020
3 873

Саида Мирзиёева таъсирли воқеани ҳикоя қилди (фото)

Саида Мирзиёева таъсирли воқеани ҳикоя қилди (фото)
21 май куни Зироат Мирзиёева Сардоба сув омбори атрофидаги фавқулодда вазият рўй берган ҳудудларга ташриф буюрди ҳамда сув тошқини бўлган ерлардан эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди.

Суҳбат чоғида мамлакатимизнинг биринчи хоними одамларнинг аҳволи, саломатлиги, вақтинчалик яшаш жойларидаги шароит билан танишиб, уларга далда берган.

«Замин» фонди томонидан бошланган ижтимоий акцияга кўра, фалокатидан жабр кўрган барча ёши улуғларга санаторийлар учун, болаларга эса ёзги оромгоҳлар учун бепул йўлланма бериладиган бўлди.

Учрашув таассуротлари ҳақида Саида Мирзиёева пост қолдирди:
«Ойимлар билан Ҳайит байрами арафасида Сирдарё вилоятига одамларнинг ҳолидан хабар олгани бордик. Шунда ажойиб бир воқеа бўлди.

6-7 ёшлардаги болакай билан суҳбатлашяпмиз. «Нима бўлди ўзи, нима қилдинглар ўша пайт?» − деб саволга тутдим. «Эрталаб вақтли уйғониб кетдик. Қарасак, ҳамма югуряпти, биз ҳам дадам билан кўчага югурдик», – дейди. Шу пайт жажжи, ширингина сингилчаси гапга қўшилди, денг. Нигина экан исми. «Менинг оқ айиқчам бор-ку, ўша уйда қолган экан, – дейди кўзларини катта-катта очиб, – мен уни чўкиб кетди деб ўйлаб, роса хафа бўлдим. Кейин дадам йўқ бўлиб қолдилар. Қидириб-қидириб, ўйинчоғимни топиб келдилар. Айиқчам қайтиб келди! Ҳозир ухлаб ётибди
».

Жуда таъсирланиб кетдим. Тасаввур қиляпсизми?! Одамларнинг кўзига ҳеч нима кўринмай, ҳар томонга ўзини урган бир пайтда Нигинанинг дадаси фарзандим ўксиб қолмасин деб, ортига қайтган» – деб ёзади Саида Мирзиёева.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева таъсирли воқеани ҳикоя қилди (фото)