18:40 / 22.05.2020
1 249

Ўзбекистонда дам олиш кунлари 40 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари 40 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

22 май куни Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни 28-31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33-35 даражани ташкил этади.

23—24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15-18 даража, кундузи 35-37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38-40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)