
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижонда вилоят ва туманлар ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Марҳаматга ташрифи вақтида ҳоким ишдан олингани ҳақида маълум қилган.
«Кеча Марҳамат туманининг ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади.
Менга кун ўтса бўлди деб юрадиган ҳокимлар керак эмас. Менга таклиф берадиган ҳокимлар керак, изланиш қиладиган раҳбарлар керак», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.
Йиғилиш давомида президент раҳбарларнинг тажрибасига қараб эмас, ёш бўлса-да ишига қараб баҳо берилишини таъкидлаган.
Туман раҳбари ишдан олинса, тўртта сектор раҳбари ишдан олинишини, вилоят ҳокимлари билан ҳам шундай бўлишини маълум қилган.
Маълумот учун: 2009-2017 йилларда вилоятнинг Жалақудуқ туманини бошқарган Шуҳратбек Қамчиев 2017 йил августида Хурсандбек Султонов ўрнига Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар