12:00 / 23.05.2020
3 519

Самарқандда 122 туп кўкнор етиштирган 96 ёшли отахонга жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 122 туп кўкнор етиштирган 96 ёшли отахонга жиноят иши қўзғатилди
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида яшаш уйи ҳовлисида кўкнор гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келаётган отахонга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, 19 май куни соат 11:20 да Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори—2020» тадбири давомида 96 ёшли Ғ.Т.нинг яшаш уйи ҳовлисидаги томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида экилган жами 122 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Холислар иштирокида ушбу 122 туп ўсимлик ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноят иши билан айбланган шахснинг айби исботланса, фуқаро базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 122 туп кўкнор етиштирган 96 ёшли отахонга жиноят иши қўзғатилди