18:33 / 25.05.2020
2 269

МИБ муносабатидан: асоссиз хабарларни тарқатиш қарздорликдан озод этмайди

МИБ муносабатидан: асоссиз хабарларни тарқатиш қарздорликдан озод этмайди
Жорий йилнинг май ойида “Facebook” Ижтимоий тармоғи орқали “Diloram Mengucek” аккаунти фойдаланувчиси томонидан Бош прокуратура ҳғузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор туман бўлими ходимиларига нисбатан эътирозли хабарлар тарқатилди. Мазкур хабарлар юзасидан ўрганиш олиб борилди.

Аниқланишича, Бюронинг Олмазор туман бўлими ижро иши юритувига фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 28.01.2020 йилдаги 2-1001-1911/51445-сонли ижро варақасига асосан қарздор “PRIMER BROKERS” МЧЖ ва Менгужек Дилорам Салахитдиновналардан солидар тартибда давлат фойдасига 2.592.357,96 сўм давлат божи, ХАТБ “Orient Finans Bank” фойдасига 129.617 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаровдаги бошланғич баҳоси 200 млн. сўмга баҳоланган Менгужек Дилорам Салахитдиновнага тегишли Тошкент шаҳар, Юнусобод туман, 10-мавзе, 11-уй, 37-хонадонга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 25.03.2020 йилда келиб тушган ва шу куни қарздор “PRIMER BROKERS” МЧЖ нисбатан “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, қарор нусҳаси қарздорга почта алоқа бўлими орқали юборилган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 20.01.2020 йилдаги 1-273/8179/20-сонли ижро варақасига асосан “PRIMER BROKERS” МЧЖ ва Менгужек Дилорам Салахитдиновналардан солидар тартибда давлат фойдасига 5.184 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро хужжати 03.04.2020 йилда келиб тушган ва шу куни қарздор “PRIMER BROKERS” МЧЖ нисбатан “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, қарор нусҳаси қарздорга почта алоқа бўлими орқали юборилган.

Ҳозирда “PRIMER BROKERS” МЧЖ ва Менгужек Дилорам Салахитдиновналарнинг 3 та ижро иши бўйича 137.394 минг сўмлик қарзи мавжуд.
Ушбу қарздорликларни ихтиёрий ундириш бўйича бир неча бор огоҳлантириш берилган “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23, 44, 87-моддалари талабларига кўра, қарздорлар томонидан суд қарори ижроси ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, ижро ҳааркатлари мажбурий тарзда бажарилиши кўрсатилган.

Ушбу ҳақида қарздор “PRIMER BROKERS” МЧЖнинг раҳбари Д.Менгужек оғзаки тушунтириш берилган.
Лекин ҳозирги кунга қадар ижро ҳужжати талаби “PRIMER BROKERS” МЧЖ томонидан бажарилмасдан, балки Ижтимоий тармоқлар орқали Бюронинг Олмазор туман бўлими ходимларининг ноқонуний иш олиб бораётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатиб келмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси қарздор Менгужек Дилорам томонидан Ижтимоий тармоқлар орқали бир томонлама ва нообъектив хабарларни тарқатишидан кўра, суд қарори ижросини таъминлаб, қарздорликни бартараф этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисолайди.

Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент шаҳар бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ муносабатидан: асоссиз хабарларни тарқатиш қарздорликдан озод этмайди