Риштон туман маъмурий судида, 2020 йил 17 май куни ҳуқуқбузар Ш.Мирзаевга нисбатан куни маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Иш ҳолатларига кўра, ҳуқуқбузар Ш.Мирзаев судда, 2020 йил 24 март куни соат 17:00 ларда Риштон туман, Жалаер М.Ф.Й, Мустақиллик кўчасида қўни-қўшнилари билан спиртли ичимлик ичиб, ўтирган вақтида, онасининг қон босими ошиб кетганлиги ҳақида хабарни эшитиб, тез ёрдамга телефон қилганлигини, шифокорлар унга қўнғироқ қилиб, манзилни сўраганида маст ҳолатда жаҳл қилиб, шифокорларни ҳақорат қила бошлаганлигини, куракда турмайдиган сўзлар билан сўкиб юборганлигини, бироздан сўнг тез ёрдам машинаси етиб келганлигини, шундан сўнг уларни, яъни тез ёрдам машинасини кеч етиб келганликда айблаб, врач Р.Абдуолимова ва унинг шерикларига “сенлар одам ўлганидан кейин келасан эканда” деб кўчада бақир-чақир қилиб, уни ва шерикларини уятли сўзлар билан сўкканлигини, маҳалладаги қўшниларни ҳам тинчлиги бузилганлигини айтиб кўрсатма берди.
Суд мажлисида жабрланувчи Р.Абдуолимова Риштон туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлимида навбатчи врач бўлиб ишлаб келишини, 2020 йил 24 март куни соат 17-00ларда Риштон туман, Жалаер қишлоғи, Мустақиллик кўчасида яшовчи Мирзаева Ойниса опадан чақирув бўлганлигини, бироздан кейин чақирув бўлган жойга боришганида, кўчада Ш.Мирзаев маст ҳолда бақир-чақир қилиб, ҳеч бир сабабсиз “сенлар вақтида етиб келмадиларинг” деб уни тинчилиги ва осойишталигини бузиб, уни уятли сўзлар билан сўкканлигини, кейин турмуш ўртоғи Ш.Мирзаевни тинчлантирмоқчи бўлганида, Ш.Мирзаев яна бақир-чақир қилиб, уни уятли сўзлар билан сўкканлигини, айтиб кўрсатма берди.
Суд ҳуқуқбузар Ш.Мирзаевга нисбатан нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Риштон туман маъмурий судининг раиси Х.Хакимов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди