13:30 / 29.05.2020
4 697

Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото)

Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото)
Хоразм вилоятининг Хива туманида 24 май куни юз берган Lacetti ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси 19 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса 24 май куни соат соат 17:30 да Хива тумани «Оқ кўл» маҳалласидан ўтган 4Р-157А-сонли автомобиль йўлининг 15-километрида содир бўлган. 18 ёшли Б.С. автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз отаси О.Х.га тегишли бўлган Lacetti’ни бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси 35 ёшли Б.В. исмли эркак, йўловчилар 19 ёшли О.Ж. исмли қиз ва 32 ёшли И.Х. исмли аёл тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 19 ёшли қиз кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон йўлларида икки автомобиль тўқнашиши оқибатида йўловчиларнинг ҳалок бўлиши тез-тез кузатилиб туради. 19 май куни Бухорода Nexia ва Lacetti тўқнашуви оқибатида 19 ёшли қиз, 26 май куни Тошкентда Nexia-2 ва Tico тўқнашуви оқибатида 39 ёшли эркак, 27 май куни Самарқандда Lacetti ва Damas тўқнашуви оқибатида 36 ёшли эркак вафот этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда 18 ёшли йигит отасининг Lacetti’сида Damas билан тўқнашди (фото)