10:30 / 30.05.2020
3 183

Наманганда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Наманганда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳри, 4 нафари Самарқанд вилояти, 2 нафари эса Наманган вилоятидан, жами 8 нафар аҳоли орасида қайд этилди. 13 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлса, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги «Гулистон» чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида тасдиқланди», дейилади хабарда.

29 май куни жами 44та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 34 бемор тузалди. Шу вақтгача тузалганлар сони 2728 нафарга етди.
Шифохоналарда 771 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилди