17:39 / 30.05.2020
1 994

Тошкентда 44 киши коронавирусдан тузалди

Тошкентда 44 киши коронавирусдан тузалди
Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида бир йўла 37 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида эса 7 нафар, жами 44 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 78 ёшли онахон бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ. Ҳудудлар кесимида олинадиган бўлса, Хоразм вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 3 нафардан, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Бухоро, Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 2 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қирғизистон Республикасидан 1 нафардан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1019 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1063 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 2772 нафарга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 44 киши коронавирусдан тузалди