07:30 / 31.05.2020
8 690

"Қашқадарёда мафиями? Ҳаммани уриб-қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси" видеосига расмий изоҳ берилди (видео)

"Қашқадарёда мафиями? Ҳаммани уриб-қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси" видеосига расмий изоҳ берилди (видео)
Ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда мафиями?... Ҳаммани уриб қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси” сарлавҳали видео пайдо бўлди. Видео муаллифи Деҳқонободдаги бозор қурилиши якунланганини, аммо ҳокимлик тадбиркорга тўсиқ бўлиб, бозорни очиб бермаётганини уқтиришга уринади. Бироқ, мазкур маълумотлар асоссиз эканлиги ҳақида Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Боиси, видеода тилга олинган бозор қурилиши ҳали якунланмаган. Қурилиш якунланмаса-да, тадбиркор Ҳамдам Маҳмудов бозордан қурилиши чала ҳолатда фойдаланмоқчи. Бироқ, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тадбиркорга ҳар томонлама кўмак беришини, қурилиш ишлари якунига етиши лозимлигини таъкидлаган.

Вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, туман ҳокими Зоир Алиқулов ташаббуси билан бозор қурилиши учун барча қурилиш материллари етказилмоқда.
Қолган гапларни тадбиркор ва бозор қурилишида иштирок этаётганлар тилидан эшитинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Қашқадарёда мафиями? Ҳаммани уриб-қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси" видеосига расмий изоҳ берилди (видео)