09:57 / 31.05.2020
3 147

Ўзбекистонда бир кунда 2600 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди

Ўзбекистонда бир кунда 2600 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди
Ўзбекистонда 30 май, шанба куни 2646 киши карантинга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди.

Маълум қилишларича, 30 май куни Ўзбекистон бўйича 1379 нафар фуқаро уй карантинига олинган, айни вақтда 698 нафар фуқаро уй карантинидан чиқарилган.

«Стационар карантинга эса 1267 нафар фуқаро олинган бўлиб, 1479 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди», — дейилади ССВ матбуот котиби эълон қилган ахборотда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 30 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 58 та ҳолат қайд этилгани, уларнинг 21 таси аҳоли орасида аниқлангани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони жами 3546 тага етган, беморларнинг 2783 нафари (78 фоизи) соғайиб бўлган, 749 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, 14 нафари вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бир кунда 2600 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди