23:26 / 31.05.2020
3 399

Навоий ва Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди

Навоий ва Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 40 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3600дан ошди.
«2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.

Бугун жами 77та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, 54 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2837 нафарни ташкил қилмоқда.
Шифохоналарда 771 нафар бемор даволанмоқда, улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоий ва Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди