15:23 / 01.06.2020
2 315

«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида вирус аниқланди

«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида вирус аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида 2 сотувчи ва уларнинг оила аъзоларида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«Мамлакатимизнинг қатор ҳудудлари қатори, Тошкент шаҳрида ҳам аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари ҳамон ошиб бормоқда. Жумладан, пойтахтимизда бугун айни пайтга қадар каронавирусга чалинган 10 нафар фуқародан 4 нафарини аҳоли орасидан аниқланганлар ташкил этди.

Жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуасида дўкон сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, сотиш учун маҳсулотларни ушбу савда мажмуасидан олиб, Юнусобод туманида жойлашган дўконида фаолият кўрсатувчи сотувчи ва унинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус тасдиқланган.

Пойтахтимиз, Самарқанд ва Навоий вилоятларига қўшимча равишда, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳам касалланиш ҳолатларининг учраётгани барчамиз учун жиддий огоҳлантириш сигналлари эканини ёдда тутишимиз лозим. Ушбу ҳолатлар оддий, аммо зарур бўлган карантин қоидаларини турмуш тарзимизнинг бир қисмига айлантиришимиз шарт эканини кўрсатмоқда.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юриш, доимо тиббий ниқобни тақиш каби карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлигини қайта-қайта сўраб қолади. Ушбу тавсияларга ўзингиз ва яқинларингиз соғлиги учун амал қилинг», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

23 май куни «Ўрикзор» савдо мажмуасида коронавирус инфекцияси аниқлангани, бозор вақтинчалик ёпилгани хабар қилинганди.
30 май куни сотувчининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқлангани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида вирус аниқланди