22:18 / 01.06.2020
2 592

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади
Фото: International wealth
Республика махсус комиссияси қарорига асосан 1 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида, профессионал футбол клубларига ўқув-машғулотларни санитария қоидалари ва гигиена талабларига мувофиқ ҳолда бошлашга, 2020 йил 5 июндан эса Ўзбекистон профессионал футбол лигаси мусобақаларини давом эттиришга рухсат берилди. Албатта, футбол ўйинлари томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган онлайн видеоконференция Республика махсус комиссияси қарорига кўра «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланди.

Унда вазирнинг тегишли буйруғига мувофиқ карантин даврида фаолияти йўлга қўйиладиган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клубларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар ўқиб эшиттирилди.

Буйруққа мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Қолаверса, спорт иншоотлари (шу жумладан, очиқ майдонлар)га кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш, 37 даража ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 07.30 дан 18.30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

Шунингдек, спорт тадбирларини ўтказишда сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.

Ҳар бир спорт иншоотида мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилиб, спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотларини ҳудудларда ўтказиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, ҳудудий соғлиқни сақлаш ва ички ишлар бошқармалари билан келишиш, маҳаллаларга бириктирилган тренерлар томонидан режа асосида масофани сақлаган ҳолда маҳаллий аҳоли билан бадантарбия машғулотлари ўтказилиши белгиланган. Бунда спорт тадбирлари ва бадантарбия машғулотлари давомида маҳаллий аҳолини бир жойда тўпламаслик чоралари кўрилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади

Жамият янгиликлари