date
views 2 781

"Тинчлик ўзи буюк бахт..."

"Тинчлик ўзи буюк бахт..."
Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси «Чашма» участкасида рўй берган можаро, “Чашма’ булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фуқаролари ўртасида келиб чиққан», дейилди.

«Чашма» булоғи Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди. Ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишув мавжуд.

Аммо бу келишув оддий бир ҳолат юзасидан бузилди....

Икки мамлакат делегациялари раҳбарлари биргаликда маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашув ўтказиб муаммога ечим топмоқдалар. Аммо асрлар ошиб келган оқибатга нима бўлди?!

ТИНЧЛИК ЎЗИ БУЮК БАХТ...
Битта осмон, битта ер, булоғинг ҳам биттадир,
Ака-ука бўлган эл, ибодатинг биттадир.
Нима тушди ўртангга, қора булут ўтдими?
Инсон фазилатининг ёмонлиги тутдими?

Тинчлик ўзи буюк бахт, бахтга раҳна нимаси?
Ўйлаб кўрсанг, иккисининг битта эрур кемаси.
Булоқ кўзин очгани, Яратганнинг меваси,
Нимага талашасан, буюк Ҳақнинг бандаси.

Бирлашган ўзар бўлар, бирлашмаган тўзади,
Пилиги бири бўлса, мойи бири бўлади.
Тиниқ сувни бир хас ҳам тинчлигини бузади,
Хас ҳам бўлма, томчи бўл, булоққа қўшилгали.

Тўйларингда бир давра, навосига яйрайсан,
Ўланларинг ҳамоҳанг, шифосига ярайсан.
Кўзмунчоғинг синдими, асрлар бирлашган эл,
Булоқ боши чорлайди оқибатга боғла бел.

Муаллиф Наргиза Камалова
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Тинчлик ўзи буюк бахт..."