23:14 / 01.06.2020
3 622

Машҳур брендлар остида кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган шахс фош этилди

Машҳур брендлар остида кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган шахс фош этилди
Юртимизда тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва қулай рақобатдош муҳитни яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Энг аввало, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун билан ҳимояланиб, имкониятлар кўлами тобора кенгаймоқда.

Аммо орамизда берилаётган имтиёзлар ва енгилликларга қарамай, ноқонуний тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар ҳам йўқ эмас.

Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан карантин даврида ҳам белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга тушунтиришлар бериляпти.

Жумладан, 2020 йил 22 май куни Зангиота тумани, Қатортол ҳудуди, Ўратепа махалласи 1-тор рақамсиз уйда навбатдаги рейд тадбири ўтказилганда, фуқаро Э.Р. ҳеч қандай ҳужжатларсиз белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан “кир ювиш кукунлари қадоқлаш ва сотиш” фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ундан 8 турдаги, жами суммаси 47 430 000 сўмлик товар-моддий бойликлари ҳамда савдодан тушган 500 000 сўм савдо пуллари далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Таъкидлаш жоиз, вилоятдаги турли савдо комплексларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганларнинг давлат рўйхатидан қай тартибда ўтишлари, юридик шахс ёки ЯТТ ташкил этишлари лозимлиги ҳақида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.

Шуни унутмаслик керакки, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида. Ноқонуний тарзда ўз бизнесини йўлга қўяётган уддабурон “тадбиркорлар” эса қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машҳур брендлар остида кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган шахс фош этилди