23:30 / 01.06.2020
3 108

Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди

Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва фуқаролар ўртасидаги келишмовчилик акс этган видеотасвир юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дўкон олдида ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида зиддият келиб чиққани, шу вақтда ходимлардан бири фуқарони куч билан тепганини кўриш мумкин. Вазирлик Косон туманида ИИБ ходими фуқарога нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатганини тасдиқлаган.

Воқеа 30 май, шанба куни соат 21:40 да Косон туманининг «Ниҳол» маҳалласидаги «Ниҳол Саид Барака» дўкони олдида ИИБ ходимлари аҳолининг карантин қоидаларига амал қилишини текшириш мақсадида ўтказаётган тунги рейд вақтида юз берган.

«Вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу маҳаллада яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказган», дейилади ИИВ хабарида.

ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Тадбир иштирокчиларининг ҳар бирининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъкидланган.

Ушбу ҳолат видеоси тарқалгач ижтимоий тармоқларда фуқарога куч ишлатган ходим Миллий гвардия хизматчиси экани айтилганди. Кейинроқ Миллий гвардия матбуот хизмати суриштирув ўтказиб, видеотасвирларда «қонун ҳимоясида туриб, ўзи эса қонунни бузаётган» деб иддао этилаётган ходим Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси эмаслиги аниқлангани ҳақида хабар берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди