
Оила муқаддас. Фарзандлар туғилиши билан оила янада мустаҳкамланади. Ота-оналар зиммасига улкан масъулият юкланади. Чунки ҳар бир ота-она ўз фарзандига яхши тарбиядан бошқа ҳеч нима бера олмайди. Албатта юртимизда ажримлар камайиши, ажримларнинг олдини олишинида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан оилаларнинг тикланишига ҳам имкон қадар ҳаракат қилинмоқда.
Бундан ташқари тиклашни имкони бўлмаган оилаларнинг қарздор томонидан алимент пуллари ўз вақтида ундирилиши ҳам эътиборда. Бугунги кунга қадар ҳудудий туман бўлимлари томонидан ўз вақтида вояга етмаган фарзандлар учун алимент пуллари тўланишида давлат ижрочилари жонбозлик кўрсатишмоқда. Жумладан МИБ Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Шарофутдиновнинг саъй-ҳаракатлари билан яна бир вояга етмаган фарзанд учун алимент пуллари вояга етгунига қадар ундириб берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 15.07.2016 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор М.Абдуллаевдан ундирувчи Ф.Абдуллаева фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро иши давлат ижрочиси Ш.Шарофутдинов иш юритувига берилган бўлиб ижро иши Қонуннинг 23-моддасига асосан 17896/10-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари қолаверса тарғибот ишлари натижасида томонлар келишиб, фарзанди вояга етгунига қадар 126 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчи фойдасига нақд кўринишда ундириб берилди.
Юқоридагиларга кўра ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар