date
views 2 677

Тошкентда тошбақаларнинг Ўзбекистонга хос бўлмаган янги тури топилди

Тошкентда тошбақаларнинг Ўзбекистонга хос бўлмаган янги тури топилди
Фото: Тимур Абдураупов
Тошкентдан оқиб ўтувчи Бўрижар канали ўрганилиши жараёнида каналда ёввойи ҳолда яшаб келаётган Америка қизилқулоқли ботқоқ тошбақаси топилди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошбақа сувдан чиқиб турган дарахт танасида офтобда тобланаётган вақтида қўмита ҳузуридаги атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилмахилликни сақлаш бўлими ходими Фазлуллохон Агзамов томонидан аниқланган ва Зоология институти ходими Тимур Абдураупов тарафидан суратга олинган.

Ушбу турдаги тошбақаларнинг шаҳримиз сув ҳавзаларида яшаши аввалдан тахмин қилинган ва маҳаллий балиқчилар томонидан кўрилган хам эди, аммо маълумот тасдиқланмаган эди.

Қизилқулоқ тошбақалар аквариумчилар орасида кенг тарқалган тур. Қизилқулоқ тошбақа тез катта бўлганлиги сабабли одамларнинг аквариумларига сиғмай қолади ва фуқаролар ўз тошбақаларини очиқ сув хавзаларига қўйиб юборадилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тошбақаларнинг Ўзбекистонга хос бўлмаган янги тури топилди