22:17 / 02.06.2020
4 235

«Авто 60 ой» иши бўйича тергов якунига етди (видео)

«Авто 60 ой» иши бўйича тергов якунига етди (видео)
«Авто 60 ой» МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Улар сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

«Авто 60 ой» компаниясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Иш бўйича Ж. Б., О. М., Э. Қ., М. Х. ва М. Г. айбланмоқда. Тергов уларнинг 2018−2019 йилларда CATALEA MEDIA ва «Авто 60 ой» компанияларига асос солиб, аҳолидан UzAuto Motors автомобилларини дастлабки тўлов ва фоизларсиз бўлиб тўлашга сотиб олиш учун пул тўплаган. Бунинг учун фуқароларга машина русумидан келиб чиққан ҳолда 2 млн сўмдан 10 млн сўмгача қийматдаги махсус флаерларни сотиб олиш таклиф қилинган.

Бу вақт давомида «Авто 60 ой» 19,3 минг мижоз билан шартнома тузиб, 54,3 млрд сўм миқдорида маблағ жалб қилган, ушбу пулларнинг бир қисми компания ҳисобига киритилган бўлса, бир қисми шахсий эҳтиёжлар учун сарфлаб юборилган. Тергов давомида етказилган 47,7 млрд сўмлик моддий зарарнинг 36,8 млрд сўми қопланган.

Ж.Б., О.М., Э.Қ., М.Х.,га Жиноят кодексининг 179-модда (Сохта тадбиркорлик), 1881-моддаси 3-қисми «а,в» бандлари (Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият), 184-моддаси 2-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари (Фирибгарлик) ва 243-моддалари (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айблов эълон қилинди.

М.Г.,га нисбатан эса ЖКнинг 179-модда, 1881-моддаси 3-қисми «а,в» банд, 184-моддаси 2-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми «а,в» бандлари, 243-модда, 167-моддаси, 2-қисми «а, в, г» бандлари (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси 2-қисми «б» банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 228-моддаси 3-қисмлари билан аввалги айблов тўлдирилиб, шу куни дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.

«Авто 60 ой» мансабдор шахсларига қарши жиноий иш ўтган йилнинг октябрь ойида қўзғатилган эди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Авто 60 ой» иши бўйича тергов якунига етди (видео)