date
views 1 803

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Фото: ФВВ
Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 01.08да Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига Яшнобод тумани «Тонг» маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8-қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01.15 атрофида етиб бориб, соат 01-43 да ёнғин ўчирилган.

Фото: ФВВ
Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар, қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди