
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 15.09.2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Ауезовдан ундирувчи Л.Баймуратованинг фойдасига унинг тарбиясидаги вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ миқдорида алимент ундириши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати иш юритувга келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган ва алимент пуллари Бюронинг Тахиатош туман бўлими томонидан ундириб келинган.
Лекин, бўлим давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздор ота томонидан алимент пуллари белгилангандан кўра ҳар ойда кам тўланиб келинган ва оқибатда қарздорлик 7 млн. 220 минг сўмдан ошиб кетган.
Шу боис, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорга тегишли бўлган “Ласетти” маркали автотранспорт воситаси хатланган ва натижада ундирувчининг фойдасига белгиланган қарздорлик тўлиқ ундирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар