
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 46 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3815 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун ҳозирча 55та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, республиканинг 4 ҳудудидаги шифохоналарда жами 106 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 3014 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 786 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар