Хайрия билан шуғулланаётган Сардор Раҳимхон Қўрғонтепага келди

Хайрия билан шуғулланаётган Сардор Раҳимхон Қўрғонтепага келди
Юртимизда бир қанча хайрия лойиҳалари ташкил этилган бўлиб, ҳозирги пайтда улардан энг кўп тилга олиниб келинаётганидан бири машҳур хонанда Сардор Раҳимхон ташкил этган «Юрак амри» лойиҳасидир.

Ушбу лойиҳа доирасида бир қанча оилаларга катта кўмак кўрсатилаётгани, ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлардаги асосий мавзулардан бирига айланиб улгурган. Лойиҳа давомида юртимизнинг турли нуқталарига сафар қилаётган Сардор Раҳимхон жамоаси бугун Қўрғонтепа туманига келди.
Хайрия билан шуғулланаётган Сардор Раҳимхон Қўрғонтепага келди
Дастлаб Қўрғонтепа тумани ҳокими Авазбек Эргашев, лойиҳа асосчиси Сардор Раҳимхон билан суҳбатлашиб, туманда белгиланган тартибда амалга оширилаётган хайрия ҳаракатлари, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш устида кўрилаётган қатор чора-тадбирлар билан таништириб ўтди.
Хайрия билан шуғулланаётган Сардор Раҳимхон Қўрғонтепага келди
- Туманимиз ҳудудида олиб борилаётган ишларга гувоҳ бўлган меҳмонлар, илиқ таассуротларини баён этишди ва туманимиз фаровонлигини мустаҳкамлашда ҳаммага куч-ғайрат тилаган ҳолда, иш режалари бўйича турли манзиллар сари йўл олишди, - дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар