20:00 / 04.06.2020
3 171

Қамчиқ довонидаги мудҳиш ЙТҲда 3 та юк машинаси тўқнашди (фото)

Қамчиқ довонидаги мудҳиш ЙТҲда 3 та юк машинаси тўқнашди (фото)
Қамчиқ довонида 4 июнь куни тонгда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч нафар ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 05:00 да Наманган вилояти Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Ош автомобиль йўлининг 227-километрида содир бўлган.

63 ёшли А.Р. бошқарувида бўлган Sams русумли юк автомашинасининг тормоз тизими ишламай қолиши натижасида шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ.нинг бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси ва 26 ёшли Н.Р.нинг бошқарувида бўлган иккинчи Isuzu юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг Sams юк машинасининг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса оқибатида Sams ҳайдовчиси А.Р. ва Isuzu ҳайдовчиси А.Ғ.лар ҳодиса жойида вафот этган, иккинчи Isuzu юк автомашинасининг ҳайдовчиси Н.Р. шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

Тергов департаментининг маълум қилишича, Isuzu’лардан бирида ҳам ёнғин юзага келган. Аммо ёнғиннинг юзага келиш сабаби ҳозирча номаълум.


Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Қамчиқ довонида юк машиналари иштирокида тез-тез ЙТҲлар содир бўлиб туради. 25 май куни Damas иккита юк машинаси орасида қолиб кетиши оқибатида 3 киши шифохонага ётқизилганди, 16 май куни Isuzu юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида ҳам 3 киши шифохонага тушган, 30 апрель куни Volvo юк машинаси ёниб кетган, 24 апрель куни тормози ишламай қолган юк машинаси тоғга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамчиқ довонидаги мудҳиш ЙТҲда 3 та юк машинаси тўқнашди (фото)