09:27 / 05.06.2020
2 727

Фарғонада телефон орқали учрашувга чақириб, аёлга нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди

Фарғонада телефон орқали учрашувга чақириб, аёлга нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди
2020 йилнинг 31 май куни номаълум шахс соат 10:00да аввал телефон орқали танишган 37 ёшли З.Т. билан учрашиш учун Фарғона вилояти Яйпан шаҳар марказига келиб, гўёки ўзининг яшаш уйини З.Т.га кўрсатишини айтиб, хилват жойга олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс қўллари билан З.Т.нинг танасига уриб, қулоғидаги баҳоси 2.100.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган сирғаларини очиқдан-очиқ олиб қўйган ва ҳодиса жойидан яширинган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 27 ёшли А.А. содир этганлиги аниқланиб, З.Т.га тегишли 2 дона тилла сирғалар ўрнатилган тартибда олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада телефон орқали учрашувга чақириб, аёлга нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди

Жамият янгиликлари