date
views 2 690

Фарғонада «Ҳар бир ёшга — бир гектар» дастури доирасида 2643 кишига 10—30 сотихдан ер ажратилди

Фарғонада «Ҳар бир ёшга — бир гектар» дастури доирасида 2643 кишига 10—30 сотихдан ер ажратилди
Фото: Фарғона вилоятидаги Президент халқ қабулхонаси
Фарғона вилоятида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашда «Ҳар бир ёшга — бир гектар» дастури муҳим аҳамият касб этмоқда, дея хабар бермоқда Фарғона вилоятида Президент халқ қабулхонаси.

Қайд этишларича, вилоятда 11 854 нафар ёш қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилган бўлиб, уларнинг 2 643 нафарига «Ҳар бир ёшга — бир гектар» дастури доирасида 10—30 сотихдан (жами 1128 гектар) ер ажратиб берилган.

Фото: Фарғона вилоятидаги Президент халқ қабулхонаси
Ажратилган майдонларнинг 522 гектари адир ва текисликларда бўлса, 606 гектари боғлар орасида; ернинг 72 гектарига картошка, 172 гектарига сабзавот, 189 гектарига полиз экинлари, 103 гектарига дуккакли экинлар экилган.

Фото: Фарғона вилоятидаги Президент халқ қабулхонаси
Бундан ташқари, яна 345 гектар майдонга мевали дарахтлар, 195 гектарига тут ва узум, 52 гектарига эса мойли экинлар экилган.

Аввалроқ Фарғона вилоятида 2020 йил бошида салкам 60 минг ёш хорижга чиқиб кетгани, ҳозиргача уларнинг 8 мингга яқини қайтгани, 4,7 мингга яқини иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада «Ҳар бир ёшга — бир гектар» дастури доирасида 2643 кишига 10—30 сотихдан ер ажратилди