17:10 / 05.06.2020
2 478

МИБ: Чортоқ туманида хайрли тадбирлар давом этмоқда

МИБ: Чортоқ туманида хайрли тадбирлар давом этмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Чортоқ туман бўлими ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган оилалар холидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алаҳида эътибор қаратилган.

Э.Мирсолиев Чортоқ туманида истиқомат қилади. Беш қўл баробар эмас деганларидек, оила аъзоларининг эҳтиёжмандиги боис электр энергиясидан бугунги кунда қарздорлик 400 минг сўмга етди. Айнан Бюронинг туман бўлими ташаббуси билан маҳалла фаоллари ҳамкорлигида ушбу қарздорлик бартараф этиб берилди.

Туманда яшовчи З.Зохидованинг ҳам хонадонини электр энергияси ва қаттиқ маиший чиқиндидан қарздорлиги бор эди. Куни кеча худудга бириктирилган давлат инспекторининг хонадонга ташриф оила аъзоларини кўнглини тоғдек кўтарди. Яъни, ҳомийлик асосида 360 минг сўм қарздорлик тўлаб берилди.

Шунингдек, Х.Розиқов хонадони аъзолари ҳам тўловларни ўз вақтида амалга оширишга қийналишаётган эди. Бўлим томонидан ушбу хонадонга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, электр энергияси учун 200 минг, табиий газ учун 330 минг сўм қарздорликлари хомийлик ёрдами билан бартараф этилди. Бу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Чортоқ туманида хайрли тадбирлар давом этмоқда