17:50 / 05.06.2020
3 308

Қонунга бўйсунмаган ўқитувчи қайта жазога тортилди

Қонунга бўйсунмаган ўқитувчи қайта жазога тортилди
Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори ва нуфузи шу мамлакатнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади. Аммо шундай инсонлар борки берилган имкониятлардан тўла, оқилона фойдаланмасдан қонунга амал қилмайди.

Навоий вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи жиноят ишлари бўйича Конимех туман судига тақдимнома билан мурожаат қилиб, унда маҳкум Д.А. жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 18.11.2018 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлиги, суднинг ҳукми 03.12.2018 йилда Конимех туман ИИО Пробация гуруҳига келиб тушганлиги ва рўйхатга олинганлиги, маҳкум Д.А. туман ИИБга таклиф қилиниб, унга жазони ўташ тартиб қоидалари, назорат талаблари ва у томонидан келгусида жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тушунтирилиб, тилхат, тушунтириш хатлари олинганлиги, у билан профилактик суҳбат олиб борилганлиги, маҳкум Д.А. Конимех туманидаги 3-сонли ўрта мактабда ишлаб, жазо муддатини ўтай бошлаганлигини маълум қилган.

Мурожаатда маҳкум 04.09.2019 йилда ўзининг аризасига асосан ушбу мактабдан ишдан озод қилинганлиги шундан кейин маҳкум Д.А.ни ишга жойлаштириш бўйича туман бандликка кўмаклашиш марказига 3-4 маротаба йўлланма берилганлиги, лекин маҳкум Д.А. ишга жойлашмасдан, суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамасдан келганлиги, ундан ишга кириш ва жазони ўташ бўйича тушунтириш хатлари ва тилхатлар олинганлиги, унга йўлланма берилишига қарамасдан жазони ўташдан бўйин товлаб ишга жойлашмасдан келганлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Суд маҳкум Д.А.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 18.11.2018 йилдаги ҳукмига асосан тайинланган жазони 16.01.2020 йилдаги ажримга асосан 1 йил 4 ой 29 кун озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган жазонинг ўталмай қолган 1 йил 14 кун озодликни чеклаш жазосини худди шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирди.

Мухтасар қилиб айтганда, Д.А. ўзига нисбатан чиқарилган чекловларга амал қилмасдан мунтазам равишда белгиланган қонун-қоидаларни менсимасдан, қўпол равишда бузиб келганлиги сабабли, яна бир бор суднинг қора курсисига ўтирди.

Жиноят ишлари бўйича
Конимех туман суд раиси
Ф.Қаҳоров


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонунга бўйсунмаган ўқитувчи қайта жазога тортилди