18:14 / 05.06.2020
2 557

Тошкентда бир кунда 140 бемор тузалиб, рекорд қайд этилди

Тошкентда бир кунда 140 бемор тузалиб, рекорд қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида бир кунда 140 бемор тузалиб рекорд натижа қайд этилгани, мамлакатда шу вақтгача тузалганлар сони 3227 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

«Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Коронавирусга қарши фидойилик билан курашаётган шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан бир йўла 140 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлиб, шу пайтгача кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Улар орасида 84 ёшли онахоннинг ҳам шифо топгани янада қувонарли воқеа бўлди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1234 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда уларнинг сони 1374 нафарга етиб, даволанаётган беморлар сони 516 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3227 нафарга етган.
Шифохоналарда 722 нафар бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда бир кунда 140 бемор тузалиб, рекорд қайд этилди