20:00 / 05.06.2020
2 930

Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди

Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 22 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафари Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун ҳозирча жами 48та янги ҳолат қайд этилди, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 140 бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 3227 нафарга етди. Ҳозирда шифохоналарда 744 бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди