16:32 / 06.06.2020
3 172

Ёлғиз ҳайдовчи машинада тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин — Тошкент шаҳар ИИББ

Ёлғиз ҳайдовчи машинада тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин —  Тошкент шаҳар ИИББ
Автотранспорт воситасини бошқариб кетаётган ёлғиз ҳайдовчи ҳаракат давомида тиббий ниқобсиз юриши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz нашри Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бундай вазиятда автотранспорт воситасида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги лозим. Шунингдек, у ҳаракатни тўхтатган пайти тиббий ниқобни тақиши лозим.

Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси ўрнатган тартиб билан жамоат жойида ҳимоя ниқобисиз бўлиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу ҳолат автомобиль бошқарувидаги ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилаётганди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг айтишича, автомобилдаги йўловчи ва ҳайдовчиларнинг ҳам жаримага тортилишига аҳолининг карантин тартибига беписанд муносабатда бўлаётгани сабаб бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёлғиз ҳайдовчи машинада тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин — Тошкент шаҳар ИИББ