
Тошлоқ тумани ҳокими Шуҳратжон Абдусаломов ишдан олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлигида президент иштирокидаги йиғилишда маълум қилинди.
Тошлоқ тумани солиқ бошқармаси бошлиғи ҳам ишдан кетган.
«Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
3 июнь куни президент раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланганди.
Маълумот учун, Шуҳратжон Абдусаломов 2018 йил мартидан буён Тошлоқ туманига раҳбарлик қилиб келаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар