
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 42 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Унга кўра, Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилган.
«2020 йил 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари эса Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган», дейилади хабарда.
Шу вақтгача 3247 бемор соғайган соғайган. Шифохоналарда 801 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида март ойидан буён 233та касалланиш ҳолати қайд этилган, 26 май куни беморларнинг сўнгги гуруҳи тузалиб, вилоят коронавирусдан холи ҳудудга айланганди.
Кейинроқ 4 июнь куни Хоразмда биратўла 14 кишида вирус аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар