date
views 3 356

Тошкентда 17 ёшли сартарош бир йигитни қайчи билан ўлдириб қўйди

Тошкентда 17 ёшли сартарош бир йигитни қайчи билан ўлдириб қўйди
Фото: Facebook
5 июнга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган келишмовчилик оқибатида 26 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Маълумотларга кўра, И.А. ва А.Б. олдидан ўтиб кетаётган танишларини ҳақорат қилган. Бунинг оқибатида И.А ва танишларидан бири — И.Й. (2003 йилда туғилган, судланмаган, сартарош) ўртасида жанжал юзага келган. И.Й. ёнида бўлган сартарош қайчиси билан унинг кўкрак қафаси олд юзаси — тўш соҳасига бир маротаба уриб, И.А.ни қасддан ўлдирган.

Марҳумнинг дўстларидан бири Facebook’даги саҳифасига қотиллик И.А.нинг қўшни маҳалладаги болалар билан жанжали оқибатида юзага келганини ёзиб қолдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Қотилликда гумонланаётган ўсмир қўлга олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 17 ёшли сартарош бир йигитни қайчи билан ўлдириб қўйди