22:25 / 07.06.2020
3 379

8 июндан бошлаб Тошкентда 131та йўналишда мингдан ортиқ автобуслар ҳаракати тикланади

8 июндан бошлаб Тошкентда 131та йўналишда мингдан ортиқ автобуслар ҳаракати тикланади
Янги ҳафтадан эътиборан пойтахтда 131та йўналишда ҳаракатланувчи жами 1067та автобус линияларга чиқарилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, пойтахтда жами 152та автобус йўналишлари мавжуд бўлиб, умумий режага асосан бу йўналишларда жами 1230та автобус ҳаракатланиши белгиланган. Аммо Махсус комиссия қарори билан автобуслар қатнови фақатгина «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда рухсат берилганидан келиб чиқиб, 21та йўналишида ҳозирча автобус қатнови тикланмайди.

«Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари «қизил» ҳудуд деб эълон қилингани муносабати билан, автокорхоналарга бириктирилган – Тошкент вилоятининг юқорида келтирилган туманлари ҳудудигача ҳаракатланувчи 21та (8т, 9, 16, 25, 42, 56, 65, 74, 84, 101, 103, 115, 120, 134, 135, 144, 145, 148, 188, 198, 199-сонли) автобус йўналишлари вақтинчалик фаолият юритмайди.

Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3та (75, 106, 160-сонли) автобус йўналишларининг фаолияти фақатгина Тошкент шаҳри ҳудудида, Тошкент вилояти ҳудудига ҳаракатланмаган ҳолда ташкил этилади
», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Автобуслар ҳаракати Махсус комиссия баёнига асосан соат 6:00дан 22:00гача давом этади.
Йўналишларнинг сўнгги бекатларида икки сменалик навбатчилик ташкил қилинади. Автобуслар сўнгги бекатларида доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади.

Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади уларни мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчилар киритилади.

Маълумот учун, бугунги кунда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибига жами 16та автокорхона киради. Шундан 8таси – автобус саройлари, 8таси – хусусий ташувчилар.

Одатий режимда, ушбу 16та автокорхонага жами 152та автобус йўналиши (шундан 135таси автобус саройлари, 17таси хусусий корхоналар)га бириктирилган бўлиб, ушбу йўналишларга режа бўйича жами 1230та автобуслар (шундан 1121та автобус саройлари бўйича ва 109та хусусий корхоналар бўйича) ишга чиқиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 8 июндан бошлаб Тошкентда 131та йўналишда мингдан ортиқ автобуслар ҳаракати тикланади