2 512
«Ўқитувчи йилнинг 6 ойида далада бўлгач, қанақа таълим сифати ҳақида гапириш мумкин эди?» – Шерматов
Фото: Халқаро пресс-клуб
Президент ташрифидан сўнг, 7 июнь куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб сессиясида бир неча расмийлар қаторида Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов ҳам чиқиш қилди.
Вазир сўнгги йилларда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилиши билан боғлиқ вазият яхшиланганини таъкидлади.
«Мана, ўқитувчилар билан гаплашдим, Фарғона вилоятида ўқитувчи уч йил олдин йилнинг 12 ойидан 6 ойида далада бўлган. Пахтада бўлган, чопиқда бўлган, бошқа ишларда... Фараз қилинг, ўқитувчи 6 ой далада бўлса, кўча супуришда бўлса, ташрифларда биринчи балогардон ўқитувчи бўлса, қанақа таълим сифати ҳақида гапириши мумкин?
Тошкентда ўтирганга унча сезилмаслиги мумкин, лекин айнан аграр вилоятларда, қишлоқларда ўқитувчининг ҳаётида жуда катта ўзгариш айнан мана шундан бўлди» – дея Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У ўқитувчиларнинг ойликлари оширилгани ва вақтида берилаётганини қайд этди.
«Бунинг натижасида, биргина Фарғона вилоятида 2 мингдан ортиқ эркак ўқитувчилар, 10 мингдан ошиқ олий маълумотли ўқитувчилар қайтиб келди. Хабарингиз бор, олий маълумотли бўлмаган минглаб ўқитувчилар дарс берарди», – деди Халқ таълими вазири.
Шерзод Шерматов мактаблардаги шароитлар масаласига ҳам тўхталди.
«Шароит деганда биз инновациялар, юқори технологиялар ҳақида гапирмаяпмиз», – деган вазир мактабларни иситиш, ичимлик суви билан таъминлаш, девор билан ўраш каби элементар шароитларни санаб ўтди.
Маълум бўлишича, охирги уч йилда Фарғона вилоятида 129та мактабда иситиш печи ўрнатилган, 85та мактабга ичимлик суви олиб келинган, 109та мактаб девор билан ўралган.
Вилоятдаги мактаблар сони 27тага кўпайиб, 100дан ортиқ мактаб мукаммал таъмирдан чиқарилган.
«Лекин қилинадиган ишлар ҳали жуда кўп. Албатта, 25-30 йилда қилинмаган ишни 3 йилда қилиб бўлмайди», – таъкидлади Шерзод Шерматов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди
Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео)
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган