08:45 / 08.06.2020
2 485

Бензин ва газни истеъмолчиларга реализация қилишда махсус йиғимни ундириш тартиби очиқланди

Бензин ва газни истеъмолчиларга реализация қилишда махсус йиғимни ундириш тартиби очиқланди
Ҳудудий жамғармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ундириш тартиби тасдиқланади.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Ҳудудий жамғармаларга автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори лойиҳаси [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9rdW4udXovbmV3cy8yMDIwLzA2LzA4L2Jlbnppbi12YS1nYXpuaS1pc3RlbW9sY2hpbGFyZ2EtcmVhbGl6YXRzaXlhLXFpbGlzaGRhLW1heHN1cy15aWdpbW5pLXVuZGlyaXNoLXRhcnRpYmktb2NoaXFsYW5kaQ%3D%3D]эълон қилинди[/leech].

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлиги учун 25 сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда минтақавий йўлларни ривожлантиришга махсус йиғим миқдорлари бўйича таклифларни кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда келгуси йиллар учун Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш ва кўриб чиқиш билан боғлиқ муддатларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маъқулланган сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорларига асосан белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари махсус йиғим миқдорини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаларига ҳамда автомобилларга ёнилғи ва газ қўйиш станцияларига ижро учун юборадилар.

Бунда, жорий молия йили учун махсус йиғимнинг янги миқдори тасдиқлангунга қадар амалда бўлиб турган махсус йиғим миқдори сақланиб турилади ва ушбу миқдор бўйича автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан ҳудудий жамғармаларга махсус йиғимни тўлайдилар.

Махсус йиғимни ундириш объекти бўлиб, юридик шахслар томонидан автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни охирги истеъмолчиларга реализация қилинадиган ёқилғи ҳисобланади.

Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан етказилган махсус йиғим миқдорларини автомобиль бензини, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газни чакана нархи устига қўшиб реализация қиладилар.

Юридик шахслар Ҳудудий жамғармаларга махсус йиғимни охирги истеъмолчиларга реализация қилишда ёқилғи бирлигидан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини чегириб ташлаган ҳолда ҳисоблайдилар ва тўлайдилар.

Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари томонидан махсус йиғимлар Ҳудудий жамғармаларига сотилган бирликдан келиб чиқиб ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўланади.

Махсус йиғимни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва Ҳудудий жамғармаларга тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бензин ва газни истеъмолчиларга реализация қилишда махсус йиғимни ундириш тартиби очиқланди