date
views 2 064

Тошкентда ижарада турган фуқаро хонадон эгасини қўрқитиб, ундан 2 минг доллар олишга уринди

Тошкентда ижарада турган фуқаро хонадон эгасини қўрқитиб, ундан 2 минг доллар олишга уринди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ижарада турган фуқаро хонадон эгасини унинг уйини олиб қўйиш билан қўрқитиб, 2 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа тумани бўлимига фуқаро Н.Н. мурожаат қилиб, Сергели туманида жойлашган хонадонида ижарада турган фуқаро У.У. исмли шахс унга таҳдид қилганини билдирган.

Маълум бўлишича, У.У. норасмий турмуш ўртоғи хонадон учун ижара тўловидан ташқари 50 миллион сўм бергани тўғрисида ёзилган мурожаатни қайтариб олиш учун Н.Н.дан 2 минг доллар талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда У.У. товламачилик йўли билан Н.Н.дан юқоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.У. га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ижарада турган фуқаро хонадон эгасини қўрқитиб, ундан 2 минг доллар олишга уринди
-->