
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бугун берилган сўнгги маълумотда коронавирус аниқланганлар орасида «Равнақбанк» ХАТБ ходимининг ҳам борлиги маълум қилинганди. Банк ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.
«2020 йилнинг 8 июнида, душанба куни, соат 10:00да бизнинг банкимиз ходимида COVID-19 коронавирус инфекцияси мавжудлиги шубҳа қилинганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ходимимиз тиббий назорат остида ва банкнинг бошқа барча ходимлари ҳам коронавирус инфекциясига текширилмоқда.
Ҳолатлар ва текширув натижалари аниқланмагунча, банк вақтинча мижозларни қабул қилишни тўхтатади, аммо ўз ишимизи онлайн равишда давом эттирамиз.
Ушбу ҳолат бизнинг банкимиз фаолиятига таъсир этмаслигига аминмиз ва тез орада карантин талабларига риоя қилган ҳолда банкимиз хизмат кўрсатишда давом этади» — дейилади банк баёнотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар