date
views 2 227

Қамашилик оилаларнинг 13 нафари карантинда яраштирилди

Қамашилик оилаларнинг 13 нафари карантинда яраштирилди
Ҳар бир даврда оиланинг асосий вазифаси, фарзандларнинг дунёга келиши ва уларнинг тарбияси, ўзлигини англаб етиши ва шаклланиши бўлиб ҳисобланган. Аммо бугунги кунда бу масъулиятни англамай, фарзандини ўйламай ажрашиб кетаётган оилалар ҳам бор, афсуски. Ўз фарзандларига алимент тўлашдан бўйин товлайдиган оталар эса алоҳида бир мавзу.

Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Қамаши туман бўлими ходимлари нафақат алимент қарздорликларни ундириш билан бир қаторда бевосита ўз вазифасига кирмаса ҳам, келажагимиз эгаларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида Бюронинг Қамаши туман бўлими томонидан 72 нафар оилаларни ҳуқуқий тушунтиришлар орқали яраштиришга эришилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг 13 нафари айнан май ойида яраштирилган. Улар энди бағри бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаяди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамашилик оилаларнинг 13 нафари карантинда яраштирилди