00:23 / 09.06.2020
2 849

Бугун 6 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди

Бугун 6 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди
8 июнь куни Ўзбекистонда 109та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди, бир бемор вафот этди ва 3 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 3357 беморга жавоб берилган, 18 киши вафот этган, шифохоналарда 1065 нафар бемор даволанмоқда.
Бугун янги ҳолатлар 6 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

Бугунги 109та ҳолатдан 39таси карантин муассасаларига жойлаштирилган фуқаролар орасида, 66таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 4 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Аҳоли орасида (+66)
Тошкент шаҳрида аҳоли орасида 54та ҳолат қайд этилди. Бугун «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшниларида, «Равнақ банк»нинг Шайхонтоҳур филиали ходимида вирусдан зарарланиш ҳолати аниқланган.

Тошкент шаҳрида 7 июнь куни аҳоли орасида 195та янги ҳолат аниқланганди.

Тошкент вилоятида аҳоли орасида 4 ҳолат қайд этилган, бу ҳолатларнинг биттаси «Ўрикзор» савдо мажмуаси билан боғлиқ - бозор сотувчиларидан бирининг қариндошига вирус юққан.

Навоий вилоятида аҳоли орасида яна 5 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Вилоятдаги ҳолатлар ўсишда давом этмоқда - шу вақтгача вилоятда 229та ҳолат қайд этилган.

Наманган вилоятида аҳоли орасида 3 кишида вирус қайд этилди, шундан 2 бемор вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларидир (5 июнь куни ҳам Наманган вилояти Ички ишлар органи ходимида вирус чиққанди).

Карантин (+39)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида жами 36 ҳолат аниқланди. Шунингдек, Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқаролар орасида 3 кишига вирус юққани маълум бўлди.

Ҳайдовчилар (+4)
Тошкент вилоятида 3 нафар, Сирдарё вилоятида бир нафар хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида вирус аниқланган.

Тузалганлар
Бугун Самарқандда 2, Тошкентда 1 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалганлар сони 3357 нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1065 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун 6 ҳудудда янги ҳолатлар аниқланди