Хивада фуқарони қўрқитиб, 1 млрд. сўм талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, фуқаро Ж.Б. фуқаро Б.Ж.нинг «Г» исмли таниши билан жинсий алоқада бўлганлигини видеотасвирга олганлигини, агар йил бошида 500 млн. сўмга сотган бино-иншоотини 1 млрд. сўмга қайта сотиб олмаса, тасвирларни интернетда тарқатиш билан қўрқитади.
Шу тариқа Ж.Б. ўзига таниш «бойвачча»ни берк кўчага тиққанига ишонч ҳосил қилиб, ундан хотиржам тарзда 90 млн. сўм ва 20 000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент (ИИБ вакиллари билан ҳамкорликда) ходимлари томонидан ушланди.
Ҳолат юзасидан Ж.Б.га нисбатан товламачилик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди
Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди