date
views 3 158

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,5 миллиард сўмлик товарлар фош бўлди

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,5 миллиард сўмлик товарлар фош бўлди
Мамлакатимизга олиб келинаётган товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб, божхона расмийлаштирувига тақдим этилган ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолатларини божхоначилар ўз вақтида фош этишди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари билан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда фаолият кўрсатувчи маъсулияти чекланган жамиятлардан бири номига хориждан темир йўл контейнерларида келган юкларни божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 1,5 миллиард сўмлик 355 кг. велосипед эҳтиёт қисмлари ва 1025 дона йиғилмаган ҳолдаги тайёр икки ғилдиракли велосипед товарлари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,5 миллиард сўмлик товарлар фош бўлди