
Қарши шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида 8 июндан бошлаб бир қатор йўналишларда йўловчи ташувчи автобуслар ҳаракати тикланди.
Китоб ва Чироқчи туманларидан ташқари вилоятнинг бошқа ҳудудларида автобусда йўловчи ташишга рухсат берилган. Шунингдек, Қарши-Қамаши, Қарши-Нишон йўналишларида автобусларда йўловчи ташилмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 8 июнидан – «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилганди.
Автобусларда йўловчи ташиш жараёнида амал қилиш шарт бўлган қоидалар республика махсус комиссияси томонидан белгилаб берилган. Хусусан, автокорхона томонидан транспорт воситаси ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда мунтазам тўлиқ дезинфекция қилиниши шарт. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш рухсат этилиши кўзда тутилган.
«Дамас» ва микроавтобусларда йўловчи ташишга тақиқ расман бекор қилингани йўқ.
Маълумот учун, ҳудудларнинг янгиланган тоифалари рўйхатида Қашқадарё вилоятида фақатгина Чироқчи тумани «қизил» тоифага киритилган. 31 май куни карантинга олинган Китоб тумани эса «яшил» рўйхатда кўрсатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар