date
views 2 251

ТИВ ёрдам сўраб мурожаат қилган чет элдаги ўзбекистонликлар сонини маълум қилди

ТИВ ёрдам сўраб мурожаат қилган чет элдаги ўзбекистонликлар сонини маълум қилди
Идоралар ўртасида йўлга қўйилган узлуксиз ишлар натижасида жорий йилнинг 16 мартидан 7 июнига қадар 108 та чартер рейслари ташкил этилди, деб хабар бермоқда ТИВ.

Қайд этилишича, 16 031 нафар фуқаро (Россиядан – 10 758, Туркиядан – 1 920, БААдан – 1 387) Ўзбекистонга олиб келинди. Бундан ташқари, 40 633 нафар фуқароларнинг Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини, 4 882 кишининг Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини, 592 кишининг эса Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтган ҳолда тўсиқсиз ватанга қайтишларига кўмак кўрсатилган.

18-19 май кунлари Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида («Маштаково» назорат-ўтказиш пункти) тўпланган 1 206 нафар Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтарилди.

1 июнь ҳолатига кўра хорижий мамлакатлардаги тезкор штабларга ёрдам сўраб мурожаат қилган чет эллардаги фуқаролар сони 104 мингдан ортиқни ташкил этди.

Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда виза муддатларини узайтириш масалалари ишлаб чиқилмоқда, юридик ва консуллик хизматлари кўрсатилмоқда, эҳтиёжманд фуқароларга вақтинча турар жой, озиқ-овқат, дори-дармон, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади маълумотда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ТИВ ёрдам сўраб мурожаат қилган чет элдаги ўзбекистонликлар сонини маълум қилди