10:52 / 10.06.2020
3 383

Андижонда 21 ёшли келинчак ўз уйидаги пулни ўғирлади

Андижонда 21 ёшли келинчак ўз уйидаги пулни ўғирлади
Андижон вилояти Асака туманида ўғриликлар содир этиб, пулларни талон-торож қилган 21 ёшли келинчакнинг ушбу ҳаракатлари фош бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берган.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг май ойида, 21 ёшли И.Й. Асака тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи қўшниси 35 ёшли Ш.У. га чорва молларига қараб қўйишини айтиб, хонадонининг калитини қолдириб кетганидан фойдаланиб, ётоқхонага ғайриқонуний равишда кириб, 400 минг сўм пул ва бир дона планшетни яширин равишда ўғирлаган.

Бундан ташқари, И.Й. 2020 йил 21 май куни қўшниси 18 ёшли Ж.К. билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўз хонадонида қайнонаси 47 ёшли О.Й.га тегишли бўлган 2 миллион 550 минг сўм пулни яширин равишда талон-торож қилиб, уларни шериги билан ўзаро тақсимлаб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 21 ёшли келинчак ўз уйидаги пулни ўғирлади